ОАВ: Москвадаги оммавий муштлашувдан кейин 26 қирғизистонлик депортация қилинди

263

Россиянинг Vesti.ru нашри 14-августда 2021-йилнинг июль ойида Москвада содир бўлган оммавий муштлашувдан кейин 26 қирғизистонлик Россия ҳудудидан депортацияланганини хабар қилди.

Нашрнинг маълумотига қараганда, Қирғизистоннинг 26 фуқароси Домодедов аэропортидан юртига юборилган. Бир рейс Бишкек шаҳрига, иккинчиси эса Ўшга учган.

Бундан ташқари, депортацияланган фуқароларга Россия ҳудудига киришга 40 йиллик тақиқ қўйилгани айтилди.

Кузбминкидаги оммавий муштлашув

Россиянинг Москва шаҳридаги муҳожирларнинг оммавий муштлашуви шу йилнинг июль ойида бўлган. Унда Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Тожикистоннинг фуқаролари бўлгани маълум қилинган. Бир нечта пичоқдан яраланган фуқаро касалхонага ётқизилган.

Можаронинг дастлабки версияси қатори 11-июлда Қирғизистоннинг икки фуқароси Химки туманида пичоқлангани ва уларнинг дўстлари ўч олиш мақсадида уришгани айтилган. Натижада Кузминки туманидаги оммавий тўқнашувга етган.

Кейин Қирғизистоннинг Москвадаги элчилиги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган можаронинг келиб чиқишига миллатлараро низо сабаб бўлиши мумкин деган дастлабки версияни ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган..

14-июлда Москва полицияси Кузминкидаги оммавий муштлашувнинг бир қанча иштирокчилари суд қарори билан жарима тўлаб, Россия ҳудудидан чиқарилишини айтган. Шунингдек, уларнинг айримларига ўлкага кириши 40 йилга тақиқланиши хабар қилинган.

Полициянинг маълумотига қараганда, жанжал бўлган куни унга аралашган 103 киши ҳудудий бўлимга етказилган.

Қирғиз ИИВнинг Россиядаги вакили Нурлан Жанбаев «Азатык»қа полицияга етказилган одамларнинг орасида 70 нафардан ортиқ қирғизистонлик борлигини айтган.