Министрлар кабинети Қирғизистонда учувчисиз учувчи аппратларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

225

Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов «“Шумкар” транс миллий корпорацияси» очиқ ҳиссадорлик жамиятини тузиш ҳақидаги қарорни имзолади. Улар учувчисиз аппаратлар тизимини ишлаб чиқаради.

Корпорацияни давлат мулкни бошқариш фонди (ДМБФ) тузади, устав капитали эса 100 минг сом бўлади.

ДМБФга президентининг иш бошқармаси билан биргаликда «коммунал ва эксплуатация ҳаражатларини тўлаш» билан, шартноманинг бепул фойдаланиш шартларида, «Шумкар» корпорациясини жойлаштириш ҳақидаги масалани ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Иқтисод вазирлигига парламентнинг бюджет ва молия қўмитаси билан келишиб, корпорациянинг устав капиталини тузиш учун пул топиб, бўлиб бериш топшириғи берилди.

«Энг асосийси бошланган иш қоғозда қолмаслиги керак»

Парламент депутати Дастан Бекешевнинг фикрича, минкабнинг учувчисиз учиш аппаратларни ишлаб чиқариш ташаббуси «тўғри».

«Учувчисиз учиш аппаратлар тизими йўқ чегарани назорат қилиш қийин бўлади. Қўшнимиз агрессия* кўрсатган учувчи аппаратларга муҳтожлигимизни кўрдик», — деб ҳисоблайди халқ вакили.

*Бекешев қўшнимиз агрессия кўрсатганда деган фикри билан Қирғизистон билан Тожикистоннинг Баткен вилоятидаги қуролли можарони айтди. Можаро 28-апрелда бошланиб 1-майгача давом этган. Икки ўлка жанжалда бир-бирини айблаб, оғир моддалар бўйича жиноий иш қўзғашган.

Жанжалда қирғиз томондан 36 киши ҳалок бўлиб, 190 жабрланган. Тожик томон эса 19 одам ҳалок бўлиб, 84 одам яраланганини билдирган. Қирғизистон ҳукумати «Тожикистон томондан ҳарбий агрессия» бўлганини расмий эълон қилган эмас ва бўлиб ўтган воқеани «чегара жанжали» сифатида тасвирлаб келади.

Бироқ Қирғизистоннинг бош прокуратураси жанжал тугагандан кейин Тожикистон ҳарбийларини тинч аҳолига нисбатан агрессия қилган деб айблаб, тожик томоннинг қуролли кучлари «Қирғизистоннинг қуролсиз тинч фуқароларига атайлаб ўқ отганини» таъкидлаган эди.

Бироқ халқ вакилини Қирғизистонда инженер, техник ва керакли мутахассислар борлигига кўзи етмайди.

«Тушунишимча, аппаратлар бошқа давлат билан биргаликда чиқарилади. Шундай бўлса ҳам ёмон эмас: бизникилар тажриба олиб, кейинчалик учувчисиз аппаратларни ўзлари чиқараверишади. Энг асосийси бошланган иш қоғозда қолиб кетмаслиги керак», — деб ёзди Бекешев фейсбук саҳифасига.

Асосий саҳифада иллюстратив сурат.