Қозоғистон Қирғизистонга грант туридаги ёрдамга 1000 тонна уруғ беради

232

Қозоқ ҳукумати Қирғизистонга бир минг тонна кузги буғдой уруғини грант ёрдам сифатида беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг элчиси Рапил Жошибаев 12-августда Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашганда билдирди.

Вазир Казакбаев қозоқ томонга ўлканинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ва коронавирус тарқалишига қарши курашишда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Бундан ташқари, Казакбаев элчига қирғиз фуқароларини Қозоғистонга киришига, транспорт билан аҳолини эркин юришига нисбатан чекловни тез орада бекор қилишни кўриб чиқишни таклиф қилишини айтди.

Вазир билан элчи қишлоқ хўжалиги вакилларининг қулайлиги учун чегара ҳудудларида биргаликда савдо-логистик марказларни тузишни тезлаштиришни, товарларнинг транзити бўйича ҳам сўзлашишди.

Шу билан бирга учрашувда қирғиз-тожик муносабатларининг 30 йиллигини нишонлаш масаласи кўтарилди.

Сўзлашувлар натижасида томонлар Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасидаги муҳим бўлган барча тармоқларда тиғиз ҳамкорликни бундан кейин ҳам мустаҳкамланишига ишонч билдиришди.

Коронавирус пандемияси сабаб Қозоғистон чегарасини ўтган йили баҳорда ёпган. 2020-йилнинг 6-мартида Қозоғистон коронавирус эпидемияси сабаб қирғизистонликларга ўлка ичидага ID-карта ва вояга етмаган болаларга туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома билан киришни вақтинча тақиқлади.

Бироқ Қозоғистон Қирғизистон билан чегараларида барча назорат ўтказиш пунктларини очишга тайёрлигини билдирган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов