Жапаров ҳокимларга автомобил олиш учун 60 млн сомлик тендерни бекор қилишна топширди

192
Садир Жапаров

Президент Садир Жапаров 60 млн сомга туман ҳокимларига машина сотиб олишга эълон қилинган тендерни бекор қилишни топширди. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев 13-августда билдирди.

«Бу қарор ўлканинг иқтисодий оғир аҳволини ҳамда мазкур масала бўйича жамоатчиликни ҳисобга олиб, бюджетнинг жуда муҳим бўлмаган харажатларини камайтириш учун қабул қилинди», — деди Султанбаев.

11-августда, президентнинг иш бошқармаси туман ҳокимларига 40 машина сотиб олишга тендер эълон қилинган. Уларнинг ҳар бирига 1,5 млн сом ажратилган.

Тендерда машиналар оқ рангда, 2021-йили чиққан ва юрмаган, тўрт ғилдираклари ҳам тенг тортадиган бўлиши керак деган шарт қўйилган.

Бошқармадан автопаркни янгилаш қарори «ҳукуматнинг вертикалини мустаҳкамлашга ва ҳокимларнинг мақомини ошириш» мақсадида қабул қилинган деб тушунтиришган. Шунингдек муассасадан ҳокимлар учун охирги марта хизмат машиналари 13-15 йил олдин сотиб олинганини, улар эскирганини таъкидлашган.

Бу тендер ҳақида маълумот ОАВга эълон қилингандан кейин ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кескин танқид қилишган.

Айрим фойдаланувчилар ривожланган давлатларни мисол қилиб, уларнинг амалдорлари «тежамкор машиналарни минади» ёки «жамоат транспортларида юради» деб ёзишган. Бошқалар эса туман ҳокимларининг шахсий транспорти борлигини, бу маблағларни Баткен вилоятини ривожлантиришга сарфласа бўлади деган фикрларни ёзишган.