Фаол Тилекмат Курўнов ИИВнинг 10-бошқармаси ушлаб кетишга ҳаракат қилганини билдирди

253

Фаол Тилекмат Курўнов 12-августда кечки соат 22:20да ИИВнинг 10-бошқармасининг ходимлари уни ушлаб кетишга ҳаракат қилганини билдирди. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасига ёзиб, воқеани видеосини чиқарди.

Фаолнинг маълумотига кўра, уни 10дан ортиқ тезкор ходими 4 машина билан уйидан ҳеч бир сабабсиз ушлаб кетишга ҳаракат қилган.

«Дўстлар Бакиевларнинг замони келибди. Ёнимда дўстларим бўлмаганда ушлаб кетишар экан [...] Мен уй қамоғи режимини бир дақиқа ҳам бузмадим. Бироқ ўзингни далилинг йўқ бўлса асоссиз "уй қамоғи" шартини бузди деган баҳона билан қамаб қўйишар экан», — деб ёзади у фейсбук саҳифасида.

«Клооп»нинг мухбири ИИВнинг матбуот хизмати билан боғланиб, фаолнинг билдируви бўйича сўради. Муассасанинг матбуот хизмати «маълумотни аниқлаяпмиз» деган жавобни берди.

Бунгача фаол ортидан норасмий рақамли машина кузатиб юрганини ва Фейсбук саҳифасига ҳужум бошланганини билдирган. Курўнов фейсбукда ёзган айрим постлари ўчирила бошлаганини ҳам қўшимча қилди. У Фейсбукдаги айрим постлари ўчаётганини билдирган.

Тилекмат Курўновнинг фейсбук саҳифасидан скриншот
Тилекмат Курўновнинг фейсбук саҳифасидан скриншот

«Рўйхатдан ўтмаган рақам билан ортимдан таъқиб қилиб

юрибди. Қачон ушлаб кетишини билмайман. Қўрқманглар, қўрқмаймиз, албатта ҳақиқат юзага чиқади. Бошимизни фидо қилганмиз. Дўстлар билан Фейсбугимга ҳужум бошланди, айрим постларим ўчиб кетди», — деб ёзган у Фейсбук саҳифасига.

Тилекмат Курўнов ким?

Тилекмат Курўнов — фуқаровий фаол. 2020 йили ёзда Курўнов тарафдорлари билан парламент сайловини жилдириб, «ишга ярамаган» ҳукуматни истеъфога чиқаришни талаб қилган.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг декабрида у Жетим-Тоғ конини ҳимоя қилиш ҳаракатини тузиб, бунинг бошида турган.

Шунингдек, 9-мартда Бишкекда Конституциянинг янги лойиҳасига қарши ўтган тинчлик митингини олиб борган.

Курўнов 15 мартда милиция томонидан қўлга олинган. Бишкек ШИИБ билдиришича, у ижтимоий тармоқларда эълон қилинган билдирувлари учун қўлга олинган, бу эълонларда «ҳукуматни куч билан босиб олишга ва оммавий тартибсизликларга очиқ чақириқлар» сезилган.

«Ханституцияга қарши» ҳаракатнинг аъзоси Тилекмат Курўнов қўлга олингандан кейин унинг уйи билан офисида тинтув бўлган. 17-мартда Свердлов туман суди фаолни Бишкек шаҳридаги №1 тергов қамоғига бир ойга киритиш қарорини чиқарган.

2021-йилнинг 26-апрелида Бишкек шаҳар суди фаол Тилекмат Курўновнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириб, у тергов қамоғидан уй қамоғига чиқарилган. Курўновга «Ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилиш» моддаси бўйича айб қўйилган.

Муаллиф: Найзабек Мукамбетов