Президент Садир Жапаров 13-августда коронавирусга қарши Sinopharm хитой вакцинасининг иккинчи дозасини олди. Жапаров бу сафар ҳам вакцинанинг биринчи дозасини олган «Бишкек Парк» савдо марказида эмланди.
Бунгача президентнинг матбуот хизмати Жапаров антителоларининг кўрсаткичи юқори бўлгани сабаб эмланмаганини билдиришган.
Кейин соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ҳам шу версияни айтган. Унда у агар президентнинг антителоларининг кўрсаткичи камайса, унга эмланишни таклиф қилишини қўшимча қилган.
Қирғизистон бўйича эмлаш кампанияси 2021-йилнинг март ойи охирида бошланган. Бироқ 12-июлда ўлкага Sinopharm вакцинасининг иккинчи партияси олиб келингандан кейин фаол фазага кирган.
Sinopharm келгандан кейин президент барча давлат органларига — муассасалардан тортиб қишлоқ ҳукуматлари ходимларигача эмлашни топширган. Ўлка бўйича 900га яқин эмлаш марказлари очилган. Бу ерда хоҳловчиларнинг ҳаммаси бепул эмланади.
Ҳозирда қирғизистонликларга вакцинанинг уч тури бор: Хитойнинг Sinopharm, Россиянинг Sputnik V ва англо-шведларнинг AstraZeneca.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 13-августда 600 мингга яқин одам вакцинанинг биринчи дозасини, 200 мингдан ортиқ одам иккинчи дозасини олди.
Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус 171 238 кишида аниқланган. Шунингдек, бу вақт оралиғида COVID-19 билан оғриган 2,433 бемор вафот этган.