2021-йилнинг 1-октябридан бошлаб пенсия миқдорини кўпайтириш режалаштирилмоқда. тегишли қонун лойиҳасини Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқди.
Маълумотга кўра, 4785 сомдан ошмаган пенсиялар учун 200 сом, 4 785 сомдан ортиқ пенсияга 500 сом миқдорида пул қўшилади. Пенсияни кўпайтириш учун 1-октябрдан бошлаб республика бюджетидан 154 млн 300 минг сом ажратилади.
Ижтимоий фонднинг дастлабки ҳисоби бўйича, 2021-йилнинг 1-октябридан бошлаб ўлкада 715,500 минг одам нафақа олади.
Ижтимоий фон 2020-йилга нафақахўрларнинг 48%нинг ҳар ойда олган пули яшаш минимумидан паст эканини билдиради.
Миллий статиститка қўмитасининг маълумоти бўйича, ўлкада ўртача иш ҳақи 18 минг 940 сомни ташкил қилса, пенсиянинг ўртача суммаси 6 248 сомни ташкил қилади.
Муаллиф: Дилде Шатанова