Жалолобод вилоятининг Тоқтоғул шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг ҳожатхонасига ташланган гўдакнинг онаси топилди. У 18 ёшдаги Бишкек шаҳрининг турғуни бўлиб бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод ВИИБининг матбуот котиби Нурдинбек Жеэнтаев билдирди.
11 августда соат 06:00 атрофида ҳожатхонага ташланган бола бўйича милицияга Фавқулодда ҳолатлар вазирлигидан билдиришган. Маълумотга кўра, гўдакнинг овозини кўп қаватли уйнинг 59 ёшдаги яшовчиси эшитиб, ФҲВ хизматига ёрдам сўраб қўнғироқ қилган.
«Яшовчи намоз ўқиш учун таҳорат олгани соат 05:00да ташқаридаги ҳожатхонага чиққан. У ерда боланинг овозини эшитиб, зудлик билан ФҲВга қўнғироқ қилган», — дейди Жеэнтаев.
Болани ҳожатхонадан ФҲВнинг тўрт қутқарувчиси олиб чиқиб, Тоқтоғул ҳудудий касалхонасининг туғруқ бўлимига етказишган. У янги туғилган гўдак бўлиб шифокорлар боланинг аҳволини «қониқарли» дейишмоқда.
Мазкур факт ЖУРга «Хавфда қолдириш» моддаси билан ёзиб, судгача текширув бошланган. Тезкор қидирув ишлари натижасида 18 ёшдаги Бишкек шаҳрининг турғуни қўлга олинди. У воқеадан уч кун олдин Бишкекдан Тоқтоғул шаҳрига дугонасиникига борган.
«Ҳозир текширув ишлари бормоқда. Қўлга олинган фуқаро ҳозир Тоқтоғул шаҳрида. Бу бўйича яна қўшимча маълумот берилади», — деб қўшимча қилди Жеэнтаев.