11 августда коронавируснинг янги 382 ҳолати аниқланди. Бу ҳақда республика штабидан билдиришди.
Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:
Бишкек шаҳрида — 218;
Чуй вилоятида — 52;
Баткен вилоятида — 25;
Жалолобод вилоятида — 11;
Иссиқкўл вилоятида — 39;
Ўш шаҳрида — 5;
Ўш вилоятида — 17;
Норин вилоятида — 10;
Талас вилоятида — 5.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 170 353га етди.
Охирги суткада 771 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бу билан ўлка бўйича 160 051 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 2 455 бемор даволанмоқда. Уй шароитида эса даволанганлар сони — 4 031.
Бундан ташқари, охирги суткада коронавирус юқтирган 7 киши вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 2 420 киши вафот этди.
Шунингдек, бир кеча-кундузда умумий 21 746 киши эмланди. Республика штабнинг маълумотига кўра, 11 августда COVID-19га қарши вакцинанинг биринчи дозасини 555 мингдан ортиқ одам олди, иккинчисини эса — 201 мингдан ортиқ.