9 августда Ўш вилоятининг Ўзган туманида ногирон фуқарони машинаси билан уриб кетиб, воқеа жойдан яширинган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилоятининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўлимидан билдиришди.
Маълумотга кўра, воқеа 8 августдаги кундузги соат 11:45 атрофида бўлган. 50 ёшдаги ногирон аравачада келаётган фуқарони ортидан келаётган номаълум ҳайдовчи уриб кетган. Жабрланувчи ҳудудий касалхонага етказилган.
Гумондор қатори 9 августда Ўзган туманининг 46 ёшдаги турғуни ушланиб, Ўзган ТИИБга етказилган. Машинаси эса жарима майдонига киритилган.
Факт бўйича тегишли экспертизалар тайинланиб, текширув ишлари бошланди.
Муаллиф Дилде Шатанова