Масъулиятсизлик. Давлат экотехинспекциянинг собиқ раҳбарига 180 минг сом жарима солинди

254
Жолдошбек Жунушев

Давлат экология техника инспекциясининг собиқ директори Жолдошбек Жунушев «Бефарқлик» моддаси билан айбдор деб топилиб, 180 минг сом жаримага тортилди. Бу қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди 16-июлда қабул қилди.

Жунушев ўтган йилнинг октябрь ойида миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан «Коррупцияга» гумонланиб қўлга олинган. Терговнинг версиясига кўра, Жунушев муассасанинг нозирлари орқали қурилиш компаниялардан ноқонуний пул йиғиш бўйича коррупция схемасини уюштирган.

Ҳукмда қурилиш компаниялар 2019-йил ичида давлат экотехинспекциянинг ходимларига 30 минг сомдан 8 минг долларгача пул бериб тургани ёзилган — бу пуллар Архитектура-қурилиш назорати бўйича бошқарманинг етакчиси «Т.А.» ва Жолдошбек Жунушев ўртасида бўлинган.

Суд мажлисида «Т.А.» Жунушевга қарши кўрсатма бериб, компаниялардан олинган пуллар собиқ директорнинг ҳаражатларига сарфланганини айтди. Шунингдек, «Т.А.» Жунушевнинг 1 минг доллар берганини билдирган.

Бироқ тергов билан ҳамкорлик қилган давлат экотехинспекциянинг ходимлари* уларга пул йиғишни Жунушев эмас, «Т.А.» айтганини билдиришти. Жунушев эса «Т.А.» ҳимояланиш учун унга қарши кўрсатма берганини ва ундан пул олмаганини айтди.

*Мазкур ходимларни МХДҚнинг коррупцияга қарши хизмати 2019-йилнинг декабрь ойида ушлаган. Улар қўлга олиш вақтида 2 минг доллар бўлиштираётгани маълум қилинган. Махсус хизмат Экотехинспекциянинг умумий олти ходимини қўлга олган.

Шу сабаб суд давлат экотехнинг собиқ етакчиси пул олиб юргани бўйича далиллар йўқлигини аниқлади. Шу билан бирга Биринчи май туман суди Жунушев ўз вазифасини бефарқлик билан бажарган деб ҳисоблайди.

Шу сабаб Жунушевга қўйилган айб ўзгартирилиб, у «Эътиборсизлик» моддаси билан айбдор деб топилди.

Жолдошбек Жунушев 2020-йилнинг январь ойида давлат этотехинспекциянинг директорлигидан бўшатилган. Ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков хавфсизлик кенгаши йиғинида муассасани коррупция учун Жунушевнинг ишини танқид қилган.