Коронавирусдан Қирғизистонда тўққиз киши вафот этди

198

5-августга кўра Республика тезкор штабнинг маълумотига кўра, охирги суткада коронавируснинг 840 янги ҳолати аниқланиб, 9 киши ҳалок бўлди.

Касаллик юқтирганлар ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри – 476;
  • Чуй вилояти – 131;
  • Жалолобод вилояти – 78;
  • Иссиқкўл вилояти  – 54;
  • Баткен вилояти – 42;
  • Ўш вилояти – 31;
  • Норин вилояти – 11;
  • Талас вилояти  – 9;
  • Ўш шаҳри – 8.

Шунингдек ўтган суткада 1 550 бемор касалхоналардан соғайиб чиқди — соғайганларнинг умумий сони 152 402 кишини тузди. Пандемия бошлангандан бери ўлкада 167 076 одам коронавирус юқтириб, 2 372 киши вафот этди.

Бугунги кунда 3 306 бемор касалхоналарда, 7 629 киши уй шароитида даволанмоқда.