Бир кадр билан: Президент Жапаров спортчи Хабиб Нурмагомедов билан учрашди

198

Боксчи ва UFC’нинг енгил вазндаги собиқ чемпиони Хабиб Нурмагомедов президент Садир Жапаров билан учрашди. Учрашувда олинган суратларни спортчи Instagram саҳифасида бўлишди.

«Танишганимдан хурсандман. Сизлар юртингизда EAGLE FC 38 турнирини ташкил қилишда ёрдам берганингиз учун катта раҳмат. Биз келаси йили мусобақа ўтказиш учун келамиз», — деб ёзган Нурмагомедов.

Боксчи Қирғизистонга Иссиқкўлда ўтган Eagles Fighting Championship* (EFC) лигасининг турнирига қатнашиш учун 3-августда келган.

*Eagles FC (Fighting Championship) — ММА қоидаси бўйича ўтувчи лига. Промоушеннинг президенти ва эгаси Хабиб Нурмагомедов.

Нурмагомедовни одатдагидай аэропортдан ҳурматли меҳмон қатори кутиб олишди. Кейин унинг Instagram саҳифаси орқали боксчининг ҳурматига дастурхон ёзилгани маълум бўлди.

Инстаграмнинг тарихчасидаги Нурмагомедов жойлаган роликда президентнинг ўғли Рустам Жапаровни ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас Ташиевни кўриш мумкин. Тай-Мурас Ташиев — Жалолобод шаҳар кенгашининг депутати.