«ПЗР-таҳлили йўқ». Ўзбекистоннинг уч фуқароси «Достук» ўтказиш пунктида жанжал чиқарди

245

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг уч фуқароси қирғиз-ўзбек чегарасида Қирғизистоннинг куч органлари билан жанжаллашган видео тарқалди. МХДҚнинг чегара хизматининг маълумотига кўра, воқеа Баткен вилоятининг «Кадамжай — Автожол» ўтказиш бекатида 30 июлда бўлган.

Маълумотга кўра, Ўзбекистоннинг 20, 22 ва 26 ёшдаги фуқаролари коронавирусга топширган ПЧР-тестнинг натижасини кўрсатмасдан Қирғизистон ҳудудига ўтишга ҳаракат қилган. Бироқ ўтказиш пунктларида турган санитар-карантин назорат пунктининг ходимлари уларни ўлка ҳудудига киритган эмас.

«Шунга қарамай Ўзбекистоннинг уч фуқароси назорат бекатидан ўтишга ҳаракат қилди. Агрессивли, чегара ходимларининг талабларига бўйсунмаган одамлар текширув бекатида жанжал чиқаришди», — деб билдиришди чегара хизматидан.

Воқеа бўлган жойдан милиция ходимлари ўзбекистонликларни олиб кетиб, улар чегарани ноқонуний кесиб ўтишга ҳаракат қилгани бўйича текширувни бошлади.

Чегара хизматидан охирги вақтларда қўшни давлатларнинг фуқаролари Қирғизистон ҳудудига ўтиш учун қалбаки эмловдан ўтгани бўйича сертификатлар ёки негатив ПЧР-хулосаларидан фойдаланган ҳолатлар бўлганини таъкидлашди.

Ўзбек блогернинг Садир Жапаровга мурожаати

Бунгача Исраил исмли ўзбекистонлик блогер Қирғизистон президенти Садир Жапаровга мурожаат қилиб, Ўшдаги «Достук» ўтказиш бекатида турган қирғиз чегарачилари Ўзбекистон фуқароларидан пул талаб қилганини айтиб шикоят қилган. Блогернинг айтишича, чегарачилар бир одамдан 50 минг сўм (деярлик 400 сом) олишмоқда.

«Агар 50 минг сўмни бермаса ўтказмай туришаверади. Коронавирусга топширган тестнинг натижаси қалбаки деган каби турли баҳоналар билан ортга қайтаришади. Иложсиз пул беришади. «Пул бермайман» деган одамни ушлаб тураверади, самолётдан кеч қолади*. Сиздан илтимос, шу ўтказиш бекатидан хабар олиб, вазиятни назорат қилинг. Порахўрликни олдини олишингизни сўрайман», — деган Исраил.

*Қирғизистонда самолётга чипталар нархи нисбатан арзон бўлгани сабаб Ўзбекистон фуқаролари Ўш аэропортидан Қозоғистон ва Россияга учишади.

Чегара хизмати бу даъволарни инкор қилиб, аскарлар чет ўлкаликларнинг ҳужжатларини текширганини билдиришди. Шунингдек, муассаса ўтказиш пунктларида ПЧР-натижаларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ходимлари текширишини қўшимча қилди.