Чуй: Кеминда 15 ёшли қиз туғди, милиция текширувни бошлади

223

Кемин туманида 2-августда 15 ёшли қиз кўз ёрди. Бу факт бўйича текширув бошланди. Бу ҳақда Чуй вилоят ИИББнинг матбуот хизматига таяниб АКИpress ёзди.

Милициядан 3-августда уларга 2006-йили туғилган, вояга етмаган қиз кўз ёргани ҳақида хабар қилганини билдиришди.

Чуй ВИИББнинг маълумотига кўра, вояга етмаган қиз уч ёшидан бери ажрашиб кетган ота-онасининг бири билан Россияда яшаган. Ўтган йили уни 2001-йили туғилган бола билан таништириб никохлашган.

«Никоҳлангандан кейин куёвининг ота-онаси билан Россияда яшаган. Ой-куни етганда Қирғизистонга туғиш учун келган. Бу ерда Кемин тумани қишлоқларидан бирида “турмуш ўртоғининг” қариндошлариникида яшаётган бўлган. 2-августда кўз ёрган», — деб билдиришти ВИИББдан.

Мазкур факт ЖУРга «Ўн олти ёшга тўлмаган билан жинсий ҳаракат» моддаси билан рўйхатга олинди.

Янги туғилган боланинг отасига ўсмир қиз билан жинсий муносабатда бўлгани учун IV категориядаги жазо муддати қаралган — бу 7,6 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш. Агар жинсий зўравонлик бўлган бўлса, V категориядаги — 10 йилдан 12,6 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.