Министрлар кабинетининг матбуот хизмати Қирғизистонга Sinopharm хитой вакцинасининг янги партияси келганини билдирди. Муассасанинг маълумотига кўра, республика бюджети ҳисобидан вакцинанинг 1 млн 250 минг дозаси сотиб олинган.
Матбуот хизмати июлнинг бошида хитой вакцинасининг 1 млн 100 минг дозаси сотиб олинганини таъкидлади. Қирғизистонга хитойнинг Sinopharm’идан умумий 2 млн 350 минг доза сотиб олинди.
Қирғизистон бўйича эмлаш кампанияси 2021-йилнинг март ойининг охирида бошланган. Бироқ аҳолини эмлаш учун ўлкага Sinopharm хитой вакцинасининг иккинчи партияси олиб келингандан кейингина коронавируснинг учинчи тўлқини бўлаётган вақтда июль ойида бошланган.
Ҳозирда қирғизистонликларга вакцинанинг уч тури мавжуд: Хитойнинг Sinopharm, Россиянинг Sputnik V ва англо-шведнинг AstraZeneca вакциналари.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 1-августга кўра, ўлка бўйича 450 мингдан ортиқ одам эмланган. Уларнинг орасидан 116 минг одам иккинчи дозани олган.