Иссиқкўл вилоятининг Оқсув туманида йўқолган 29 ёшдаги қозоғистонлик Варвара Конопасевичнинг жасади 1-августда топилди. Бу ҳақда ФҲВ маълум қилди.
Вазирликдан билдиришларича, турист қизнинг жасади Қоракўл сувидан топилган. Унинг ким экани аниқланиб, жасади милицияга ўтказиб берилди.
Варвара Конопасевич 15-июлдан бери бедарак бўлган. У оиласи билан Ала-Кўл яйловига дам олишга келган. Ота-онаси ўтин териб юрганда Варвара катта дарёга қурилган кўприкнинг яқинида қолган. Ота-онаси қайтиб келиб, қизини тополмай қолган.
19-июлда Иссиқкўл ВИИБи Ала-Кўл яйловида йўқолган 29 ёшдаги қозоғистонлик сайёҳни излашга 100 милиция ходими ва ФҲВнинг ҳудуий бўлимининг қутқарувчилари жалб қилинганини билдирган.
21-июлдаФҲВ Қоракўл дарёсида унинг оёқ кийими билан шими топилганини маълум қилиб, сайёҳ қизни излашни тўхтатган.
«Туристлар томонидан дарёдан кийимлари топилиб, қутқарувчиларга берилган. Ота-онаси кийимларини таниб, қидиришни тўхтатишни сўрашди. Улар Россияга кетишяпти», — деб билдирган муассаса.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов