Олимпиада: Акжол Махмудов ярим финалга чиқди

218

Қирғиз спортчиси Акжол Махмудов Токиода бўлаётган Олимпиада ўйинларида грек-рим кураши бўйича ярим финалга чиқди. У чорак финалда озарбайжонлик спортчи Рафиг Хусейновни 9:1 ҳисобида мағлуб қилди.

Махмудов турнирга 77 килограм оғирлик бўйича қатнашмоқда. Биринчи учрашувда қирғиз полвони тунислик спортчи Ламьед Маафини 11:0 ҳисобида енгиб, турнирнинг чорак финалига чиққан.

Энди Махмудов ярим финалда арманистонлик спортчи Карапет Чалян билан курашади.

Акжол Махмудов 22 ёшда. У халқаро классдаги спорт устаси. Осиё чемпиони ва Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳиби. Апрель ойида Олмотада ўтган турнирда Токио Олимпиадасига йўлланма олган.