Ўш: Филармониянинг ёнидаги фаст-футда ёнғин чиқди, жабрланганлар йўқ

231

Ўш шаҳридаги Риспай Абдикадиров номидаги филармониянинг яқинидаги тамаддихонадан 30-июлда ёнғин чиқди. Маълумотни «Клооп»га фавқулотда ҳолатлар вазирлигидан тасдиқлашди.

«Филармониядан 20 метр узоқликда жойлашган овқатланиш жойи куйган. Ҳеч ким жабрланган эмас», — деб билдиришти вазирликдан.

Шу йилнинг март ойида Ўшнинг Қурманжан датка кўчасида жойлашган «Айти» қаҳвахонасидан ёнғин чиққан. Кўп ўтмай ёнғин унинг яқинидаги «Магнит» овқатланиш жойига ўтган. Воқеа натижасида «Айти» кафеси тўлиқ куйиб, «Магнит»нинг 15 кв метри жабрланган.