Қирғизистонга AstraZeneca вакцинасининг 226 минг 560 дозаси келди

42
Сурат: Министрлар кабинетининг матбуот хизмати

30-июлда Қирғизистонга AstraZeneca вакцинасининг 226 минг 560 дозаси келди. Бу вакцинанинг биринчи қисми, ўлкага умумий AstraZenecaнинг 2,6 млн доза келиши кутилмоқда.

Вакциналарни қабул қилиб олиш маросимига қатнашган Министрлар кабинети раисининг ўринбосари Жилдиз Бакашова эмлаш бўйича глобал альянсга, ЮНИСЕФга ва COVAX механизмига қатнашган давлатларга миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у қирғизистонликларни эмлашдан ўтишга чақирди.

*Қирғизистон 2020-йилнинг сентябрь ойида COVAX платформасига аъзо бўлган — унда умумий 190 давлат бор.

«Энди ҳар бир фуқаро тўғри қарор қабул қилиши керак: вакцина олиш билан биз фуқароларимизнинг ҳаётини сақлаб, COVID-19дан ҳимоя қилишга ёрдам берамиз», — деди БМТнинг Қирғизистондаги доимий координатори Озонниа Ожиело.

Европа иттифоқи вакиллигининг бошчиси Эдуард Ауэр Қирғизистонга келадиган AstraZeneca вакцинасидан 2,6 дозаси қирғизистонликларнинг 20 фоизини коронавирусдан ҳимоя қилишини таъкидлади.

AstraZeneca вакцинасини Европа иттифоқида 49 млнга яқин одам олган. Қирғизистонда бу вакцина билан 1 285 киши эмланди.

Бунгача COVAX механизмининг асосида апрель-июль ойларида Қирғизистонга 2 млн 617 минг шприц ва хавфсиз утилизациялаш учун 25 минг 800 бокс олиб келинган. Бундан ташқари, август ойида ўлкага вакциналар учун 196 музлатувчи камера ва 86 аралаш музлаткичнинг келиши кутилмоқда — улар ЮНИСЕФ ва GAVI ташкилотларининг ёрдами билан етказилади.

Республика штабнинг маълумотига кўра, 31-июлда умумий 433 555 киши эмлашдан ўтган — улардан 116 144 иккинчи дозаси билан. Бугунги кунда қирғизистонликлар Sinopharm, Спутник-V ва AstraZeneca вакциналари билан эмланмоқда.