Ўш шаҳридаги Риспай Абдикадиров номидаги филармониянинг яқинидаги тамаддихонадан 30-июлда ёнғин чиқди. Маълумотни «Клооп»га фавқулотда ҳолатлар вазирлигидан тасдиқлашди.
«Филармониядан 20 метр узоқликда жойлашган овқатланиш жойи куйган. Ҳеч ким жабрланган эмас», — деб билдиришти вазирликдан.
Шу йилнинг март ойида Ўшнинг Қурманжан датка кўчасида жойлашган «Айти» қаҳвахонасидан ёнғин чиққан. Кўп ўтмай ёнғин унинг яқинидаги «Магнит» овқатланиш жойига ўтган. Воқеа натижасида «Айти» кафеси тўлиқ куйиб, «Магнит»нинг 15 кв метри жабрланган.