Президент Садир Жапаров фейсбук саҳифасига пост ёзиб, унда «вақтимни таъқибга эмас, ўлкани ривожлантириб бутун қирғизларни бириктиришга сарфлашим керак» деб ёзди.
Айрим фейсбук фойдаланувчилари Жапаровнинг сўзларини қўлласа, айримлари уни кескин танқид қилишди. Айрим фойдаланувчилар «сўзингиз билан амалингиз мос келмайди» деса, баъзилар «Қирғизистонда бошқа миллатлар ҳам яшайди» деб эслатишган.
Давлат раҳбарининг постини остига изоҳ қолдирганлар орасида журналист Канат Каниметов ва «Туран» партиясининг аъзоси Тилекмат Кудайбергенов (Курўнўв) ҳам бор.
“[Вақтимни таъқибга сарфламайман] деб қўйиб «Цензура ҳақида» («Ёлғон ва аниқ бўлмаган маълумотлардан ҳимоялаш ҳақидаги») қонунни депутатларга беш бармоқ едириб қабул қилдириб қўйдингиз», — деб айтган Каниметов.
*Каниметов «Апрель» телеканалининг журналисти. У март ойида МХДҚга Абдил Сегизбаевга тегишли «Белизгейт» иши бўйича гувоҳ қатори сўроққа чақирилган. Сўроқдан кейин журналист терговчи уни жиноий иш билан қўрқитганини билдирган. Кейинчалик Каниметов милиция ходимлари унинг Балиқчидаги уйига келиб, у ерда яшаган қариндошига «уйни тинтув қиламиз» деб қўрқитганини айтган. Кўп ўтмай милиция Каниметовга нисбатан «Майда бебошлик» моддаси билан судгача текширув бошлаган, бироқ суд терговчининг ҳаракатини ноқонуний деб топган.
21-27 июлларда Садир Жапаров депутатларни резиденцияга чақириб чой берган. 28-29 июлларда депутатлар депутат Гулшат Асилбаеванинг «Ёлғон ва аниқ бўлмаган маълумотдан ҳимоя қилиш ҳақидаги» баҳсли қонун лойиҳасини ва президент таклиф қилган сайлов ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилишган. Чойга бормаган депутатларнинг бири Жанар Акаев буни «давлат коррупцияси» деб атаган. Депутат Рискелди Момбеков ҳамкасбларини «икки марта чой берганда эриб кетдингларми» деб танқид қилган.
Тилекмат Кудайбергенов эса Жапаровнинг постига «Туран» сиёсий партиясининг лидери Жениш Молдокматов қамоқда «адолатсиз ўтирибди» деб ёзди. ИИВ Молдокматовни 6 майда қўлга олган. У 5-6-9 октябрдаги воқеаларда «Оммавий тартибсизликлар уюштиришда» гумон қилинмоқда.
Суд Молдокматовни №1 тергов изоляторига киритиб, 23 июлда у Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритди. Сиёсатчи 26 июлдан бошлаб очлик эълон қилди.
Куч органлари Кудайбергеновнинг ўзига ҳам «Ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилиш» моддаси билан айб қўйган. Ҳозирда у уй қамоғида. Кудайбергенов ҳам, Молдокматов ҳам ҳукуматнинг ҳаракатларини кескин танқид қилиб келади.