Республика штаби 31-июлда ўлкада коронавируснинг 919 янги ҳолати аниқлангани маълум қилди.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 515;
- Чуй вилоятида — 154;
- Жалолобод вилоятида — 73;
- Боткен вилоятида — 57;
- Иссиқкўл вилоятида — 50;
- Ўш вилоятида — 29;
- Норин вилоятида — 23;
- Талас вилоятида — 10;
- Ўш шаҳрида — 6.
Ўтган суткада 1 580 бемор соғайиб, 14 киши вафот этди.
Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 162 892га етди. Касалликдан 144 564 бемор соғайиб, 2 325 киши вафот этган.
Бугунги кунда 3 831 бемор касалхоналарда, 10 860 киши уй шароитида даволанмоқда.