29 июлда Жогорку Кенешнинг депутатлари навбатдан ташқари сессиясини якунлаб, таътилга чиқишди.
Сессияни ёпиш вақтида парламент раиси Талант Мамитов депутатлар пандемия шароитида иқтисодни барқарорлаштиришга йўналтирилган жиддий қонунларни қабул қилишганини айтди.
Видео Kaktus.media. нашри
Сессия ёпилгандан кейин бир қанча ОАВлари халқ вакиллари ишини якунлагани сабаб пойтахтдаги ресторанларнинг бирига банкетга йиғилишганини билдиришди.
Kaktus.media нашрининг маълумоти бўйича, парламент депутатлари Rixos Hall ресторанига йиғилишган. Видеода қимматбаҳо 30га яқин машина ресторан ҳовлисига йиғилганини кўриш мумкин.
«Спутник Кыргызстан»нинг маълумоти бўйича, депутатлар Жогорку Кенеш спикери Талант Мамитовнинг таклифи билан йиғилишган. Депутатлар йиғилган жойда олинган видеони «Акипресс» нашри ҳам эълон қилган.
Биринчи марта банкет бўлиши эмас
Бу халқ вакиллари парламентнинг иши якунлангани сабаб йиғилишгани биринчи банкет бўлиши эмас. Бундай тадбирни олдинги депутатларга президент Садир Жапаров ҳам ташкил қилган.
27 июлда Жапаров депутатларни давлат резиденцияга чақирган. Чақирилган депутатларнинг айримлари журналистларга берган интервьюсида учрашувнинг мақсадини билишмаслигини айтишган.
Бироқ бошқа депутатлар президент уларни чақирилшнинг иши тугагани сабаб чақирганини айтишган. Депутат Жанар Акаев ҳамкасбларининг ҳаракатларини танқид қилиб, президентнинг қабулини «давлат коррупцияси» деб атаган.
Қабулнинг эртаси куни депутатлар «Ёлғон ва аниқланмаган маълумотлардан ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонун лойиҳасини қабул қилишган. Шу билан бирга депутатлар «Сайлов ҳақидаги» қонунга ўзгартиришларни киритиш ва президентнинг бир қанча қонун лойиҳаларини қабул қилишган: «Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳақидаги», «Маҳаллий давлат маъмурияти ҳақидаги» ва «Давлат хизмати ва муниципал хизмат ҳақида».
Шунингдек депутатлар бу қонун лойиҳаларига қарши бўлиб, «Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳақидаги», «Маҳаллий давлат маъмурияти ҳақидаги» қонун лойиҳаларини ҳокимларга ортиқча ваколатларни бергани учун танқид қилишган.