Коронавирусдан 14 киши вафот этиб, 919 янги ҳолат қайд этилди

195

Республика штаби 31-июлда ўлкада коронавируснинг 919 янги ҳолати аниқлангани маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 515;
  • Чуй вилоятида — 154;
  • Жалолобод вилоятида — 73;
  • Боткен вилоятида — 57;
  • Иссиқкўл вилоятида — 50;
  • Ўш вилоятида — 29;
  • Норин вилоятида — 23;
  • Талас вилоятида — 10;
  • Ўш шаҳрида — 6.

Ўтган суткада 1 580 бемор соғайиб, 14 киши вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 162 892га етди. Касалликдан 144 564 бемор соғайиб, 2 325 киши вафот этган.

Бугунги кунда 3 831 бемор касалхоналарда, 10 860 киши уй шароитида даволанмоқда.