Боткен. Тожикистоннинг фуқаролари қирғиз амалдорларининг машинасига тош отди

246

Президентнинг Баткен вилоятидаги вакилилигининг матбуот хизмати Қирғизистон ва Тожикистоннинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимлари Таш-Тумшук қишлоғида бўлган воқеани текшираётганини билдирди. Унда ҳудуд етакчиларининг машинаси тош бўрон қилинган.

Чегара ҳудудида нима бўлди?

Вакилликнинг маълумотига кўра, 29-июлда Баткен қишларини қайта тиклаш бўйича президентнинг махсус вакили Мамиржан Рахимов, президентнинг вилоятдаги вакилининг биринчи ўринбосари Маруфхан Тулаев ва Оқсой қишлоқ ҳукуматининг бошчиси Алимбек Сабиров Оқсой қишлоғига қурилган уйларни кўргандан кейин Таш-Тумшук қишлоғига келган. Бу ерда ёнган уйларни кўздан кечиришган.

Унда вакиллик тахминан соат 20:10лар атрофида яқин орада жойлашган Тожикистоннинг Хожа-Аъло қишлоғининг 15-20га яқин турғуни амалдорларга келганини билдирган. Ўртада фикр келишмовчилик бўлиб, бир тожикистонлик амалдорнинг машинасига тош отган.

Сабиров эса Хожа-Аъло қишлоғининг турғунлари уни калтаклаганини билдирди.

«Амалдорлар билан бирга Таш-Тумшукдаги бузилган уйларни кўриш учун келганмиз. Баҳорда бўлган жанжалда Тожикистоннинг турғунлари уч уйни ёқиб кетишган. Хожа-Аълонинг яшовчилари йиғилиб, бизни шу ерда юрганимизга аччиқланиб, провокацияни бошлашди. Таш-Тумшукқа кўп бораман, мени улар яхши билишади. Йиғилганлар орасидан иккиси мени кўрсатиб, ҳужум қилишди. Машинамнинг ойналарини синдиришди. Ҳозир тиббий кўрикдан ўтгани келдим», — деди журналистларга.

Текширишга ваъда беришди

Кейин воқеани текшириш учун икки ўлканинг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакиллари чегарада учрашганини вилоят вакиллиги хабар қилди.

«Тожикистоннинг Исфара ИИБ бошчиси Тожикистон фуқароларининг ноқонуний ҳаракатлари бўйича масала қаралиб, келтирилган моддий зарарни тўлаб беришни ваъда қилди. Шунингдек тош отган Тожикистон фуқароларига нисбатан қонун доирасида тегишли чора кўришни таъкидлади. Ҳозирда Қирғизистоннинг Баткен тумани билан Тожикистоннинг Исфара туманининг ҳокимлари ва туманнинг ҳуқуқ органлари вакилларининг учрашуви бўлмоқда», – деб билдирди вакилликдан.

Қуролли можаро

Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош Баткен вилоятидаги чегара ҳудудидаги можаро 2021-йилнинг 28-апрелида бошланиб 1-майгача давом этган. Қуролли можарода икки томон бир-бирини айблаган.

Томонлар ўқ отишни тўхтатиш шартномасига қирғиз-тожик ҳукумат делегацияларининг сўзлашувидан кейин 1-майда эришган. 3-майда томонлар қўшимча куч ва техникаларини давлат чегарасидан олиб чиқиш ишларини якунлашган.

Шу куни икки ўлканинг ҳукумати бир-бирига жиноий иш қўзғашини эълон қилган.

Қуролли можарода 36 қирғизистонлик ҳалок бўлган, яна 154 одам турли даражада жароҳатланган. Тожикистон ҳукумати 19 фуқаро ҳалок бўлиб, 87 киши яраланганини билдирган.