Қирғизистонда коронавирусдан охирги кеча-кундузда 13 киши вафот этди

225

Республика штаби 29-июлда ўлкада коронавируснинг 930 янги ҳолати аниқланганини маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 528;
  • Чуй вилоятида — 142;
  • Жалолобод вилоятида — 67;
  • Иссиқкўл вилоятида — 57;
  • Боткен вилоятида — 56;
  • Ўш вилоятида — 43;
  • Норин вилоятида — 17;
  • Талас вилоятида — 16;
  • Ўш шаҳрида — 4.

Ўтган суткада 1 450 бемор соғайиб, 13 киши вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 161 015га етди. Касалликдан 141 499 бемор соғайиб, 2 306 киши вафот этди.

Бугунги кунда 3 746 бемор даволанмоқда, 12 164 киши эса уй шароитида даволаняпти.