«Қумтўр иши»: Ўмурбек Бабанов чет ўлкада даволаниш учун тергов қамоғидан бўшатилди

249
Ўмурбек Бабанов, сурат 2 июнда олинган. Сурат: «24.kg» нашри

Биринчи май туман суди 27 июлда собиқ бош вазир Ўмурбек Бабановни МХДҚнинг тергов изоляторидан бўшатиб, даволаниш учун чет ўлкага чиқишга рухсат берди. Бу ҳақда МХЖҚнинг матбуот хизмати билдирди.

Бу қарорни қабул қилишга Бабановнинг соғлиғи ёмонлашгани ва чет ўлканинг тиббиёт муассасаларида даволаниши кераклиги ҳақида тасдиқланган ҳужжатлар асос бўлган.

Бунгача Бабановнинг адвокатлари у тергов қамоғидан «Авиценна» хусусий клиникасига ўтказилганини айтишган. Бабанов клиникага юрак касаллиги билан тушганини маълум қилинди.

Ўмурбек Бабанов 31 майда «Қумтўр иши» асосида «Коррупцияда» гумонланиб, МХДҚнинг тергов изоляторига икки ойга киритилган. Махсус хизмат Бабанов «тергов давомида олинган далиллар асосида» ушланганини билдирган.

Бабановнинг адвокати Амантур Абдирахманов унинг мижози ўзини «Қумтўр иши» бўйича айбдор деб ҳисобламаслигини ва тергов билан ҳамкорлик қилмаслигини айтган.

7 июнда Бабанов МХДҚ ТИЗОсидан хат ёзган. Унда ўзига қўйилган айбни «абсурд деб атаб», айблаган томон «асоссиз баҳона келтирмоқда» деб ёзган.

Махсус хизмат Бабановдан ташқари «Қумтўр иши» бўйича собиқ бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев, собиқ вице-премьерлар Тайирбек Сарпашев, Алмазбек Баатирбеков, депутатлар Асилбек Жээнбеков, Тўрўбай Зулпукаров, собиқ депутатлар Исхак Пирматов, Талантбек Узакбаев, президент аппаратининг собиқ етакчиси Данияр Наримбаев ва «Қирғизпатент»нинг бошчиси Динара Молдошевани қўлга олган.

Ҳозирда Сарпашев, Пирматов ва Молдошевадан бошқаси МХДҚнинг тергов қамоғида.

Биринчи май туман суди 27 июлда депутатлар Жээнбеков ва Зулпукаровнинг эҳтиёт чорасининг муддатини узайтириб, уларни 30 сентябргача қамоқда қолдирди.

Бундан ташқари, Қирғизистоннинг қочқин президентлари Курманбек Бакиев билан Аскар Акаевга қидирув эълон қилинган. Бакиевнинг ўғли Максимга конни ишлатиш шартномаларига боғлиқ бир қатор собиқ амалдорлар қидирувга берилган.