Видео: Оқбурага оқиб кетган қизни қутқараман деб онаси ва холаси ҳалок бўлди

46
Воқеа бўлган ердан сурат. Муаллифи: Актилек Гулжигит қизи

27-июлда Ўш вилоятининг Тўлўйкўн қишлоғидаги Оқбура дарёсига оқиб кетган 15 ёшли қизни қутқараман деб унинг 38 ёшдаги онаси ва 36 ёшдаги холаси ҳалок бўлди. Қизни вилоят сайёҳлик милициясининг ходимлари қутқариб қолди.

Ўш ВИИБнинг матбуот котиби Нурпери Абдуллаева «Клооп»га билдиришича, аёллар Ўш шаҳрининг турғунлари бўлган. Улар Оқбура дарёсининг четида дам олгани келиб, қиз дарёда баллон билан сувга тушаётган бўлган. Бироқ сувнинг оқими уни тортиб кетган.

Ўсмирни қутқариш учун ортидан олдин онаси, кейин холаси дарёга тушган. Бироқ қиз баллони билан оқиб кетаверган. Унинг онаси билан холаси чўкиб ҳалок бўлишган. Уларнинг жасадини турғунлар чиқаришган, баллони билан тошга тақалиб қолган ўсмирни милиционерлар сувдан олиб чиққан.

Оқбура дарёсига тушиш тақиқланади. Шунга қарамай шаҳарнинг ва вилоятнинг турғунлари кун исиганда чўмилишади.

Шу йилнинг 1-июлида Оқбура дарёсининг Оқбура каналига 18 ёшдаги бола билан 13 ёшли ўсмир чўкиб кетган. Улар Қорасув туманидан Тўлўйкўн қишлоғига устачилик қилгани келиб, кун исиганда чўмилгани тушишган.

20-майда шу каналга мактабдан чиқиб уйига кетаётган 1-синфнинг ўқувчиси тушиб кетиб ҳалок бўлган.

Ўқувчини сувга тушиб кетганини кўрган синфдошлари ўқувчиларга хабар қилиб, улар қутқарувчиларни чақирган. Бироқ у сувга чўкиб кетган. Боланинг бир чақиримгача оқиб борган жасадини қишлоқнинг яшовчилари сувдан олиб чиқишган.