Тоғуз-Тўрў: Табиат паркининг ҳудудида оқ қоплон пайдо бўлди

239

Жалолобод вилоятининг Тогуз-Торо туманидаги «Кан-Ачуу» табиат паркида ҳудудида биринчи марта оқ қоплон пайдо бўлди. Бу ҳақда ПРООН хабар қилди.

Ташкилотнинг маълумотига қараганда, мутахассислар ҳозирда оқ қоплон яшаган ҳудудни аниқлаб, «Кан-Ачуу»нинг ҳудудига фототузоқ ўрнатишмоқда.

«Кан-Ачуу» табиат парки, сурат: ПРООН

«Кан-Ачуу — бошқаларга қараганда янги, олти йил олдин тузилган парк. Кам учровчи ва йўқолиб кетиш хавфи бор жониворлар билан ўсимликларни ҳимоя қилиш учун Тогуз-Торо тумани ҳудудида тузилган.

Табиат парки ҳудудида оқ қоплоннинг пайдо бўлиши ва туёқлиларнинг кўпайиши атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича чораларни яхши натижа беришидан дарак беради», — деб таъкидлайди ПРООН.

2020-йилнинг июнь ойига кўра, дунёда умумий 4000дан 7500гача оқ қоплон қолган. Қирғизистонда уларнинг сони 300-350га етгани айтилади, айрим маълумотлар бўйича бизнинг ўлкада 400-450 оқ қоплон бор.

2013-йили собиқ президент Алмазбек Атамбаев бошчилигида Қирғизистонда биринчи марта оқ қоплонни ҳимоя қилиш бўйича жаҳон форуми бўлган. Унда оқ қоплон яшаган 12 мамлакатдан вакиллар қатнашган. Мазкур ташаббусдан кейин оқ қоплонни сақлаш бўйича глобал режа ишлаб чиқилган.

Оқ қоплонни сақлаш бўйича ташаббуслар кўтарилишига қарамай, экспертлар 2040-йилгача уларни дунёдаги умумий сони 10%га камаяди деб тахмин қилишмоқда. Бунга кўплаган факторлар, улар яшаган муҳитларнинг қисқариши ҳам сабаб бўлади.