Иссиқкўлда 18 ёшдаги бола аквапаркда ҳалок бўлди, уни сув тортувчи насос қувури тортиб кетган

233
Сурат: ФҲВнинг матбуот хизмати

27 июлда Иссиқкўл вилоятининг Бостери қишлоғидаги «Альтын кум» панционатининг аквапаркида 18 ёшдаги бола ҳалок бўлди. Уни сув тортувчи насоснинг диаметри 50 см бўлган қувури тортиб кетган.

Гувоҳларнинг айтишича, бола сув тушган бўйича қайтиб чиқмаган. Унинг акаси ва дам олувчилар хавотирланиб излашган, бироқ қувур уни тортиб кетгани учун болани қутқара олишмаган. ФҲВнинг ходимлари кеч келишган.

Унинг жасадини олиб чиқиш учун экскаватор жалб қилиниб, қувур кесилган.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигидан воқеа бўлган жойга тўрт қутқарувчи, 30 милиционер ва 10 маҳаллий турғун сафарбар қилинганини билдиришди.

Иссиқкўл ВИИБдан «Клооп»га ҳозирда мазкур воқеа бўйича тергов ҳаракатлари давом этиб, суд-тиббий экспертиза тайинланганини билдиришди. Бироқ ҳозирча мазкур факт қайси модда билан рўйхатга олиниши номаълум.

«Экспертизанинг хулосаси асосида қайси модда билан иш олиб борилиши аниқланади. Иш ЖУРга киритилган. Айбдор томонни топиш учун суд-тиббий экспертизага таяниш керак», — деб билдиришди Иссиқкўл ВИИБдан.

Бундан ташқари милициянинг матбуот хизматидан «Альтын кум» панционати раҳбариятининг жавобгарлиги ҳам қаралиб, уларнинг ҳаракатларига юридик баҳо берилишини қўшимча қилишди.