Бабановга Қирғизистонда ташхис қўя олишмаяпти — адвокат

45

Собиқ премьер-министр Ўмурбек Бабановга Қирғизистонда ташхис қўйолмаяпти, шу сабаб у чет ўлкага бориши керак. Бу ҳақда «Азаттык» нашри сиёсатчининг адвокати Амантур Абдрахмановга таяниб ёзди.

Адвокатнинг айтишича, яқин кунларда Бабанов ташхис қўйдириш учун чет ўлкага учиб кетади, кейин қаерда даволаниш ҳақида қарор қабул қилинади.

«Чет ўлкага кетмади, бироқ даволаниб кетиш учун тайёрланмоқда. Ҳозир бу ерда ташхис қўйишолмаяпти, шу сабаб чет ўлкага чиқиб ташхис қўйдирмоқчи», — деб билдирди адвокат.

27-июлда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Бабановнинг эҳтиёт чорасини ўзгартириб, чет ўлкага чиқишга рухсат берган. МХДҚнинг маълумотига кўра, сиёсатчининг соғлиғи ёмонлашгани учун шундай қарор қабул қилинган.