«Биздин Кыргызстан»: Олий судга мурожаат қиламиз, Матраимовнинг бизга алоқаси йўқ

30

Ўш шаҳар кенгашига ўтиб, сайловдан четлатилган «Биздин Кыргызстан» партияси Марказий сайлов комиссиясининг қарори бўйича Олий судга мурожаат қилади. Бу ҳақда партиянинг номзодлари 27 июлдаги матбуот анжуманида билдиришди.

МСКнинг аъзолари 26 июлдаги йиғинида «Биздин Кыргызстан» партиясининг номзодлари овозларни сотиб олишга гумон қилинаётгани учун сайловдан четлатган.

Партиянинг лидери Медербек Абдиманапов МСК «Биздин Кыргызстан»ни четлатиш ҳақидаги қарорни қабул қилганда «аниқ исботларни кўрсата олган эмас» деб ҳисоблайди.

Абдиманаповнинг айтишича, Ўш милицияси «Биздин Кыргызстан»нинг ташвиқотчиларига қўзғаган беш жиноий ишни қисқартирган. Яна икки иш «асоссиз» судга юборилган.

«Бироқ шунга қарамай МСК кеча шундай қарор қабул қилди. Биз буни Ўш шаҳридаги 21 500 одамни* «сизларнинг сайловчиларингизни ҳам, сайловга қатнашганларингиз ҳам бир тийинга арзимайди» деган сўзини қадрлаймиз», — деди Медербек Абдиманапов.

*«Биздин Кыргызстан» партияси сайловчиларнинг 32% овозини олиб, 15 мандатга эга бўлган.

Партиянинг вакиллари «Биздин Кыргызстан»ни сайловдан четлатишни «сиёсий буйруқ» деб аташди.

Анжуманда Ўш ШИИБнинг тергов хизматининг бошчиси Алмаз Кадиров «Биздин Кыргызстан» овозларни сотиб олгани бўйича уч факт аниқланганини билдирган. Шунингдек «Биздин Кыргызстан» партиясининг вакили бир фактни уларга алоқадорлигини, қолганлари уларга тегишли эмаслигини айтган.

Бундан ташқари Медербек Абдиманапов «Биздин Кыргызстан» партиясининг «божхона хизматининг собиқ раиси ўринбосари Райимбек Матраимов билан алоқаси бор» деган гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди деди.

“[Бу партияни] собиқ божхоначига умуман алоқаси йўқ. Бу янги партия. Бу партия аъзоларининг барчаси Ўш шаҳрида яшаб, катта бўлганлар. 100 фоиз кафолат берамиз: унга алоқаси йўқ. «Унга алоқаси бор» деб ёзганларни яхшилаб қараб чиқсангиз унинг 80 фоизи фейк аккаунтлардан ёзилган маълумотлар», — деди Абдиманапов.

*Партияни депутат Айбек Осмонов тузган — у «Мекеним Кыргызстан» «Ыйман Нуру» партияларининг ҳам асосчиси. Осмонов Матраимовларга «Мекеним Кыргызстан» партиясини олдириб юборгани айтилади. Кейинчалик Осмонов «Ыйман Нуру» партиясининг рўйхатидан ҳам Матраимовларнинг «босими» сабаб чиқишга мажбур бўлгани айтилган.

Абдиманаповнинг айтишича, «Биздин Кыргызстан»нинг асосчиси Айбек Осмонов олдин Матраимовлар билан бизнес-ҳамкор бўлган, бироқ сиёсатда собиқ божхоначи билан ҳамкорлик қилмаган.

Марказий сайлов комиссияси шу йиғинда 11 июлда Ўш шаҳар кенгашига ўтган сайлов натижасини тан олди. «Биздин Кыргызстан» партиясининг мандатлари бошқа уч партиянинг ўртасида бўлиштириладиган бўлди: «Ата-Журт Кыргызстан», «Улуттар Биримдиги» ва «Бир Бол» партияси.