Қирғиз спортчиси Роман Петров Токиода ўтаётган Олимпиада ўйинларида япониялик Ямада Масаруга мағлуб бўлди.
Қуръа натижаси билан 1/32 финалда Петровнинг рақиби кореялик спортчи Сегеон Ма бўлди. Мусобақада қирғизистонлик спортчи 15:7 ҳисоби билан ютиб, кейинги раундга ўтди.
Финалнинг 1/16 қисмида Петров фехтования бўйича 2019-йилнинг Осиё чемпиони Ямада Масару билан беллашди.
Биринчи раундда учрашув 4:2 ҳисобида Ямаданинг ғалабаси билан тугади. Иккинчи раундда Петров ҳисобни 10:10 қилиб тенглади, бироқ охирги дақиқаларда япониялик спортчи яна икки баллга эга бўлиб 12:10 ҳисобида ютиб чиқди.
Натижада беллашув япон спортчисининг фойдасига 15:13 ҳисоби билан тугади.