Тожикистон «Головной»дан 10 метр оралиқдаги ҳудудига видео кузатув камераларини ўрнатди

320
«Головной» сув тақсимлаш жойи. Сурат: «Клооп»

Тожик ҳукумати Баткен районидаги «Головной» сув бўлиштириш жойидан 10 метр масофадаги ҳудудига видео кузатув камераларни ўрнатди. Бу ҳақда Исфара шаҳрининг мэри Баховаддин Баходурзода «Озоди» нашрига билдирди.

Баходурзоданинг айтишича, камералар сув тақсимлаш жойидаги электр симёғочларига эмас, ўз ҳудудидаги дарахтларга ўрнатилган.

«Видео кузатув камераси сувни бўлиштириш ва сувнинг миқдорини назорат қилиш учун керак. Камера икки ўлканинг чегарасини белгиламайди. Сув бўлиштирган жой ҳақида икки томон имзоланган келишвларга мувофиқ ўз вазифаларини бажармоқда», — деган у.

«Головной»нинг ходими Гафур Холиков «Озоди»нинг журналистига сувнинг бўлиштирилишини назорат қилишда ҳеч қандай тўсқинлик бўлмаганини билдирди.

«Тасдиқланган нормативларга кўра, июлнинг учинчи декадасида Қирғизистон сувнинг 22,3%ни олди. Сувнинг бўлиштирилишини қирғиз томон билан бирга кузатяпмиз. Назорат ҳар куни беш марта ўтказилади», — деган Холиков.

«Видеокузатув қўйилмаган ва қўйилмайди ҳам»

Президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакиллигидан «тожик томон «Головной» сув тақсимлаш жойи ҳудудига камера ўрнатди» деб тарқатган маълумотни инкор қилди. Муассасадан икки томон 28-29-апрелдаги жанжалда бузилган камераларни қайта тиклаганини айтишди.

«Видеокузатув “Головной” сув тақсимлаш ҳудудига қўйилган эмас ва қўйилмайди ҳам. Бугунги кунда сув бўлиштириш ҳудудида ва йўлларда ҳеч қандай видео кузатув воситалари йўқ», — деб билдиришти вакилликдан.

Шунингдек маҳаллий ҳукуматдан тожик томон камераларни «жанжалларни олдини олиш ва йўл қўймаслик» учун ўрнатганини қўшимча қилишди.

Сурат: «Турмуш»

Маҳаллий турғунлар «Турмуш» нашрига юборган суратларида камералар «Головной»нинг ёнидаги Тожикистон ҳудудига ўрнатилганини кўриш мумкин.

Баткен вилоят милициясидан «Головной» сув тақсимлаш жойи стратегик объект бўлгани сабаб у Ички ишлар вазирлигининг ходимлари томонидан назорат қилинишини билдиришти.

«Головной» сув тақсимлаш жойи Қирғизистоннинг Баткен вилоятини Кўктош қишлоғида жойлашган. Бу ерда Оқсув дарёсидан оққан сув бўлиштирилади.

1991-йили Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида Оқсув дарёсидаги сувни бўлиштириш бўйича шартнома тузилган. Унга кўра, ҳар йили 1-октябрдан 1-апрелгача Оқсув дарёсидаги сувдан қирғиз томон фойдаланиб, Тўрт-Гул сув омборига қуйилади. Кейин икки ой Тожикистон ва Ўзбекистон фойдаланади. 1-июндан бошлаб 4 ой сувдан уч давлат ҳам фойдаланади.

Тожикистоннинг ҳарбий агрессияси

28-апрелда тожик томон Кўктош қишлоғидаги «Головной» сув тақсимлаш жойидаги симёғочларга ўзбилармонлик билан кузатув камера ўрнатишга ҳаракат қилиб, натижада икки ўлканинг фуқаролари ўртасида жанжал чиққан.

Можаро катта жанжалга айланиб, отишувлар оқибатида 189 қирғиз фуқароси яраланиб, уларнинг орасидан 36 киши ҳалок бўлган. Марҳумларнинг орасидан 25 киши «Головной» ҳудудига отилган миномётдан ўлган.

Тожик ҳарбийлари Баткен туманидан ташқари Лайлак туманидаги қишлоқларга ҳам ҳужум қилиб, умумий 129 уй ва 84 объект жабрланган.

Отишувни тўхтатиш келишуви 1-майда Қирғизистон билан Тожикистоннинг Миллий хавфсизлик қўмиталари бошчилари учрашганда кейин тасдиқланган. 3-майда эса икки томон қўшимча кучларни ва воситаларни давлат чегарасидан олиб чиқишга эришган.

Қирғизистоннинг бош прокуратураси тожик ҳарбийларининг ҳаракатларини «ҳарбий агрессия» деб баҳолаб, 2-майда чегарадаги можаро бўйича 11 жиноий иш қўзғалгани маълум қилинган.