Улукбек Марипов Боткен туманининг сел келган ҳудудларига борди

322
Сурат: Министрлар кабинетининг матбуот хизмати

Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов Боткен вилоятига бўлган иш сафари давомида Боткен туманидаги сел бўлган бир қанча қишлоқларга борди.

Марипов сел оқибатида жабрланган уйларни ва ижтимоий объектларнинг ҳолати билан танишиб, турғунлар билан учрашди. У табиий офатнинг оқибатларини бартараф қилиш ишлари кучайтирилган режимда олиб борилаётганини, Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг қўшимча кучлари жалб қилинганини таъкидлади.

«Одамларнинг хавфсизлиги ҳамма нарсадан муҳим, ўзининг ва яқинларининг ҳаёти учун хавфли шароитда яшаш мумкин эмас», — деди министрлар кабинетининг бошчиси.

20 июлда туманнинг Газ ва Согмент қишлоқларида сел бўлиб, ўнлаган уйларни қум аралашган лойқа сув қоплаган — сой бўйидаги уч уйлар ҳам «хавфли» деб топилган. Бундан ташқари, сел Газ — Согмент автойўлининг 2,5 чақиримига шағал тўлдирган.

Бироқ Боткен туманининг чегара яқин жойлашган қишлоқларининг турғунлари «Марипов келмади» деб норози бўлишди. Оқсой қишлоғининг 30га яқин турғуни 22 июлда вилоят маъмурияти олдига митингга чиқишган.

Улар апрелдаги чегара можаросида куйиб кетган уйларнинг қурилиши икки ойдан ортиқ вақтдан бери бошланмаётганини айтиб, вилоят раҳбари Абдикарим Алимбаев ва Боткенда юрган Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов билан учрашишни талаб қилишган.

Президентнинг Боткен вилоятидаги вакиллигидан «Клооп»га Мариповнинг сафари сел келган ҳудудларга бўлганини билдиришди.

«Чегарадаги қишлоқларнинг турғунлари билан учрашув бўлмаган, Министрлар кабинетининг раиси Улукбек Марипов иш сафари давомида Лайлак туманининг Максат қишлоғидаги қайта тиклаш ишлари билан танишиб, қурилаётган уйларни кўрди. Чегарадаги қишлоқларга ва аҳоли билан учрашувга бошқа келганда бўлади», — деб билдиришди вакилликдан.

Мариповнинг Боткенга қилган сафари ва ҳукуматнинг ваъдаси

Марипов 21 июлда Боткен вилоятига иш сафари билан келган. У Лайлак туманининг Максат қишлоғига бориб, жанжалда ёнган мактаб тўлиқ тикланганини билдирди. Шунингдек у мазкур қишлоқдаги жабрланган уйларнинг 10тасини қурилиши тугатилиб, 40 уйнинг қурилиши 70%га битганини айтди.

Бундан ташқари, Марипов қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарода ҳалок бўлганларнинг оилаларига қурилаётган уйлар билан танишди.

*Чегарада ҳалок бўлган 36 фуқаронинг оиласига 10 майда «Ихлас» қурилиш компанияси Боткен шаҳри ҳудудига уйлар қура бошлади. «Ихлас» қурилиш компаниясининг етакчиси Нурбек Осмонов — у депутат Айбек Осмоновнинг укаси.

Апрель ойининг охирида тожик аскарларининг ҳарбий агрессиясидан Боткен вилоятидаги 140 оила уйсиз қолган. Ҳукумат жабрланганларнинг уйларини қуриб беришга ваъда берган, бироқ уларнинг ўғирланган мол-мулкига жавобгарликни олмайди. Президент Садир Жапаров май ойида Боткенда яшовчилар билан учрашганда «уйлар икки ой ичида қурилади деб ваъда берган эди.

Бир неча жамоат ташкилотларининг ходимларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи Боткенда қурилаётган уйлар енгил конструкцияда бўлиб, хавфсизлик талабларига жавоб бермайди деб билдирган.