Республика штаб-квартираси 23 июль куни Қирғизистонда коронавируснинг янги 1127 ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Юқтирганлар орасида 28 нафар тиббиёт ходими ҳам бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида - 658 (12 шифокор);
- Чуй вилоятида - 134 (битта шифокор);
- Жалолобод вилоятида - 94 (етти шифокор);
- Боткен вилояти - 82 (бешта шифокор);
- Иссиқкўл вилоятида - 54 (иккита шифокор);
- Ўш вилоятида - 37 (битта шифокор);
- Ўш шаҳрида - 22;
- Норин вилоятида - 19;
- Талас вилоятида - 7.
Шунингдек ўткан кун давомида 1396 нафар бемор шифо топиб, 10 нафар бемор вафот этди - беш киши Бишкекда, икки нафари Чуй ва Талас вилоятларида ва бир нафари Жалолобод вилоятида.
Жами бўлиб, Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 155 005 нафарга етди. 132,138 наар бемор тузалиб, 2227 нафар киши вафот этди.
Бугунги кунда 4229 нафар бемор касалхоналарда даволанмоқда - улардан 243 нафари оғир аҳволда. Бундан ташқари, 15 минг 845 киши уй шароитида даволанмоқда.