Ўш ҲСКси қайта сайловнинг натижасини тан олганига қарамай мандат кимларга берилиши аниқлангани йўқ

232
Ўш шаҳридаги №5278 сайлов участкаси 11-июлда. Сурат: Зарина Маматжанова / Клооп

Ўш шаҳридаги ҳудудий сайлов комиссияси 11-июлда шаҳар кенгашига ўтган сайловнинг натижасини тан олиб, мандатларнинг сонини бўлиштирди. Маълумотни «Клооп»га Ўш шаҳар ҲСКнинг раиси Урмат Аттокуров тасдиқлади.

Аттокуровнинг айтишича, сайловни тан олиш бўйича қарор комиссиянинг 15-июлдаги йиғинида қабул қилинган. Унга кўра, Ўш шаҳар кенгашига тўрт партия ўтди: «Ата-Журт Кыргызстан» (19 мандат), «Биздин Кыргызстан» (15 мандат), «Улуттар биримдиги» (7 мандат) ва «Бир Бол» (4 мандат).

Шу куни Ўш шаҳар ҲСКнинг қарори Марказий сайлов комиссиясига юборилган. Бироқ Аттокуров аниқ қайси номзодларга мандат берилиши номаълумлигини билдирди. Сабаби партиялар бошида кўрсатган номзодларнинг тартиб рақамини охирида ўзгартирилиши мумкин деган.

МСКдан «Клооп»га Ўш шаҳар кенгашига ўтган номзодларнинг рўйхати яқин кунларда бўладиган йиғинда аниқланишини билдиришди. Бироқ йиғин қачон ўтиши айтилмаган.

Бунгача Бишкек ҳудудий сайлов комиссияси шаҳар кенгашига ўтган сайловни тан олиб, депутатларнинг рўйхатини эълон қилган. Бишкек шаҳар кенгашига олти партия ўтган.

«Фактчек» нашри Бишкек шаҳар кенгашига ўтган деярлик барча партиялар номзодларнинг рўйхатларини ўзгартирганини аниқлаган. Масалан, «Эмгек» партиясида 44чи бўлган «Дордой» бозорининг бош директори Жумабек Салимбеков 10чи ўринга жилдирилиб, мандатга эга бўлган.

Ўш шаҳар кенгашига сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингандан кейин уч партия унинг натижасини тан олмай бекор қилишни талаб қилган. Партияларнинг вакиллари сайловда овоз сотиб олиш, маъмурий ресурс ва ноқонуний тарғибот каби қонунбузишлар бўлганини айтишган.

Бунгача МСК Ўш, Бишкек, Тоқмоқ шаҳар кенгашига 11-апрелда ўтган сайлов натижасини бекор қилган. Бундай қарорга мазкур шаҳарлардаги участкаларда сайловчиларни оммавий рўйхатга олиш, овоз сотиб олиш, маъмурий ресурсдан фойдаланиш ва қонунбузарликлар каби оммавий сифатга эга бўлгани сабаб бўлган.