Охирги суткада Қирғизистонда COVID-19 юқтирган 12 киши вафот этди

236

Республика штаби Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 юқтирган 12 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

  • Бишкек - 6;
  • Чуй вилояти - 4;
  • Норин вилояти - 1;
  • Боткен вилояти

Бош штаб маълумотларига кўра, Қирғизистонда бутун пандемия даврида коронавирус юқтирган 2217 нафар киши вафот этган.

Шунингдек, охирги суткада коронавируснинг янги 1169 ҳолати аниқланди.

  • Бишкек - 760;
  • Ўш - 13;
  • Чуй вилояти - 132;
  • Ўш вилояти - 31;
  • Талас вилояти - 12;
  • Норин вилояти - 17;
  • Иссиқкўл вилояти - 52;
  • Жалолобод вилояти - 76;
  • Боткен вилояти - 76.

Қирғизистонда  COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 153 878га етди.

Шунингдек охирги суткада 1 837 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди.

Шу билан бирга охирги суткада 29 нафар тиббиёт ходимида коронавирус тасдиқлангани хабар қилинди.  Бишкек шаҳрида — 15, Боткен вилоятида — 6, Чуй вилоятида — 4, Иссиқкўл ҳамда Талас вилоятларида — икки нафардан шифокор COVID-19га чалинган. Коронавирус юқтирган медицина ходимларининг сони 6 267га етди, унинг ичидан 5 499 нафар тиббиёт ходими касалликдан тузалди.