Республика штаби Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 юқтирган 12 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
- Бишкек - 6;
- Чуй вилояти - 4;
- Норин вилояти - 1;
- Боткен вилояти
Бош штаб маълумотларига кўра, Қирғизистонда бутун пандемия даврида коронавирус юқтирган 2217 нафар киши вафот этган.
Шунингдек, охирги суткада коронавируснинг янги 1169 ҳолати аниқланди.
- Бишкек - 760;
- Ўш - 13;
- Чуй вилояти - 132;
- Ўш вилояти - 31;
- Талас вилояти - 12;
- Норин вилояти - 17;
- Иссиқкўл вилояти - 52;
- Жалолобод вилояти - 76;
- Боткен вилояти - 76.
Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 153 878га етди.
Шунингдек охирги суткада 1 837 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, уйларига чиқарилди.
Шу билан бирга охирги суткада 29 нафар тиббиёт ходимида коронавирус тасдиқлангани хабар қилинди. Бишкек шаҳрида — 15, Боткен вилоятида — 6, Чуй вилоятида — 4, Иссиқкўл ҳамда Талас вилоятларида — икки нафардан шифокор COVID-19га чалинган. Коронавирус юқтирган медицина ходимларининг сони 6 267га етди, унинг ичидан 5 499 нафар тиббиёт ходими касалликдан тузалди.