Чегара можаросида яроқдан чиққан Мақсат қишлоғининг мактаби тўлиғи билан қайта тикланди

249

Министрлар кабинетининг бошчиси Улукбек Марипов Боткен вилоятига бўлган иш сафарида Лайлак туманидаги Максат қишлоғига борди. У ерда Марипов қирғиз-тожик қуролли жанжали оқибатида жабрланган объектларни қайта тиклаш ишларининг бориши, уйлар ва ижтимоий объектларнинг қурилиши билан танишди.

Мариповнинг айтишича, Лайлак туманининг Максат қишлоғидаги мактаб тўлиқ тикланди, у «1-сентябрдан бошлаб ўқувчиларни қабул қилишга тайёр».

Сурат: Министрлар кабинетининг матбуот хизмати

Министрлар кабинетининг матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳозирда Максат қишлоғида фельдшер-акушерлик пунктининг қурилиши якунланиш арафасида, милициянинг ҳудудий бўлимининг биноси капитал таъмирдан ўтказилган ва 100 ўринга мосланган «Сейтек» болалар боғчасининг қурилиши 70%га якунланган.

Бундан ташқари, 10 турар-жойнинг қурилиши якунланиб, 40 уйнинг қурилиши 70%га битирилган. Министрлар кабинетининг маълумоти бўйича, Лайлакнинг Максат қишлоғида 83 уй қурилади.

Чегара можароси

Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги қуролли можаро 28-апрелда бошланиб 1-майгача давом этан. Шу куни икки ўлканинг 100-150 фуқароси бир-бирига тош отиб, кейин ўқ отишув бошланган. Бунга «Головной» сув тақсимлаш жойида иш бошлангани сабаб бўлган.

29-апрелда жанжал кескинлашган — чегарадош ҳудудларда миномёт, пулемёт ва автоматлардан фойдаланилган. Икки ўлканинг ҳукумати бир неча марта отишув тўхтатилганини билдириб, бироқ ярашув келишуви қайта бузилган. Ўқ отишни тўхтатиш келишуви 1-майда ҳукумат делегациялар сўзлашув ўтказгандан кейин эришилган. 3-майда томонлар қўшимча кучлари билан техникаларини олиб кетиш ҳаракатини якунлашган.

Шу куни икки давлатнинг ҳукумати жиноий ишлар қўзғалганини айтиб, можарода бир-бирини айблаган.

Икки давлат ўртасидаги жанжалдан 36 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, 154 одам жабрланган. Тожикистоннинг расмий маълумоти бўйича ҳалок бўлганларнинг сони 19, жароҳатланганларнинг сони эса 87га етган.

Боткен вилоятида юздан ортиқ уй, чегара пости, икки мактаб, бир бола боғча, бир тиббиёт муассасаси, милиция биноси ўн АЁҚШ, саккиз дўкон, тўрт савдо маркази, тўрт соцобъект ва бошқа беш давлат муассасасининг бинолари ёниб, вайрон бўлган. Айрим аҳоли пунктлари тўлиқ йўқ бўлган.