1 июнга ўтар кечаси «Сапат» таълим муассасалари тармоғининг президенти Орхан Инанди Бишкекда ғойиб бўлди. Бир ой ўтгач, Туркия махсус хизматлари томонидан у Қирғизистондан олиб чиқиб кетилгани маълум бўлди.
Инанди Туркия муҳолифатининг етакчиси Фатҳуллоҳ Гулен билан боғлиқ террористик ташкилотни бошқаришда айбланмоқда. Бу Гулен билан боғлиқ одамларни «адолатни таъминлаш учун» хорижий давлатлардан Туркияга кўчириш бўйича илк операция эмас.
Биз ФEТО билан алоқадорлиги тахмин қилинган турк лицейлари ўқитувчиларини қайси давлатлардан ва қандай қилиб ўғирлаб олиб кетишганини кўрсатамиз.