Москва полицияси Подмосковьедаги муштлашув бўйича жиноий иш қўзғади. Дастлабки маълумотлар бўйича унга қирғиз муҳожирлари ҳам қатнашган. Полициянинг маълумотига кўра, муштлашув Апрелевкадаги кафенинг яқинида бўлган.
Москва вилоятининг ИИБ матбуот хизмати полиция ходимлари жанжалга қатнашган тўрт кишини бўлимга олиб келганини билдирди.
«Уларнинг биридан травматик тўппонча олинди, оқ тахминан шу қуролдан отилган бўлиши мумкин. “Бебошлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғалди. Муштлашувга қатнашган бошқа одамлар аниқланмоқда», — деб билдирди матбуот хизматининг етакчиси Татьяна Петрова.
Бундан ташқари, Россиянинг ТАСС нашри ахборот манбаларига таяниб, Апрелевкада қуролдан фойдаланиб Марказий Осиёдан келган 20га яқин муҳожир муштлашганини ёзди. Манбаа жанжал 18-июлга ўтар кечаси бўлганини таъкидлаган.
«Муштлашда улар таёқлардан, бутулкалардан фойдаланишди, отишув бўлди, қандай қурол экани аниқланади», — деб билдирган агентлик манбаси.
Бироқ РИА Новости нашрининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги манбалари полицияга олиб келинганлар — Россиянинг фуқаролари эканини хабар қилишган.