ФҲВ 15-июль куни Иссиқкўлда йўқолган қозоғистонлик Варвара Конопасевични қидиришни тўхтатди. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизматига таяниб, 24.kg сайти ёзди.
ФҲВ Қоракўл дарёсида унинг оёқ кийими билан шими топилганини билдирди.
«Туристлар томонидан дарёдан кийимлари топилиб, бизнинг қутқарувчиларга берилган. Ота-онаси кийимларини таниб, қидирувни тўхтатишни тўхтатишни сўрашди. Улар Россияга кетишмоқда. Яқинлари бизнинг қутқарувчилар каби қизни тирик топиш имкони йўқлигини тушунишди. Қиз ўрмонда адашиб қолди деган умид бор эди, бироқ бундай бўлмади», — дейишди муассасадагилар.
Бунгача Иссиқкўл ВИИБи Алакўл яйловида йўқолган 29 ёшли қозоғистонлик сайёҳни қидиришга 100 милиция ходими ва ФҲВнинг ҳудудий бўлимларининг қутқарувчилари жалб қилинганини билдирган.
«15-июлда соат 18:00да қизи В.К. суратга олиш учун отасидан мобил телефон сўраган. Бу вақтда ота-онаси ўтин тергани кетишган, қиз эса катта дарё орқали ўтган йўлга қурилган кўприкнинг ёнида қолган. Ота-онаси қайтиб келиб, қизини тополмаган», — деб билдирган Иссиқкўл ВИИБдан.