Умум Россиянинг ва Москванинг патриархи Кирилл Иссиқкўл вилоятида спорт тадбирида миллати ва диний эътиқоди учун калтакланган тўққиз ёшдаги боланинг оиласига хат йўллади. Бу ҳақда патриархнинг матбуот хизмати билдирди.
Мактубда у жабрланган болага хамдардлик билдириб, «православ муқаддас жойларига зиёрат қилиб, янги дўстлар билан танишиб, ишончни мустаҳкамлаш учун» уни оиласи билан Москвага келиб кетишга чақирди.
«Ҳукумат ҳар қандай эътиқоддаги, миллатдаги ҳамда диндаги одамларга нисбатан келажакда бундай воқеалар қайталанмаслиги учун барча чораларни кўради деб қаттиқ умид қиламан», — деб таъкидлади патриарх Кирилл.
Патриархнинг матбуот хизмати таъкидлашича, боланинг оиласига Россхамкорлик ёрдам кўрсатиб келмоқда. Уларнинг маълумотига кўра, боланинг оиласи Москвага келишга тайёр. Агарда у кўчиб кетишга қарор қилса, у ҳолда оилага ватандошларни кўчириб кетиш дастури бўйича ёрдам кўрсатилади.
Шунингдек Москва патриархининг матбуот котиби Бишкек епархиясининг котиби Александр Пелин ўсмир ва унинг оиласи билан учрашганини қўшимча қилди.