Қирғизистонга Озарбайжондан гуманитар ёрдам сифатида AstraZeneca вакцинасининг 40 минг дозаси келди. Бу ҳақда 16 июлда ТИВнинг матбуот хизмати билдирди.
Муассасанинг маълумотига кўра, юкни «Манас» аэропортидан ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Азизбек Мадмаров билан Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг статс-котиби Жапаркул Ташиев кутиб олди
«Бу озарбайжонлик ҳамкорлар томонидан Қирғизистонга юборилган биринчи гуманитар ёрдам эмас. 2020 йилнинг апрель ойида 64 тонна тиббий ва антисептик воситалар олинган», — деб таъкидлашди ТИВдан.
Республика штабдан AstraZeneca вакцинаси билан 18 ёшдан катта хоҳловчиларнинг ҳаммаси эмланса бўлишини қўшимча қилишди. 1 ва 2-дозанинг ўртасида 4-12 ҳафта вақт бўлиши керак.
Қирғизистон ва AstraZeneca
Бунгача соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистон COVAX дастури бўйича, 1,2 млн доза англо-швед AstraZeneca вакцинаси олинишини билдирган.
Мартннг бошида Германия ва Франция бошчилигида бир қанча давлатлар европа мамлакатлари бу вакцина билан эмлашни тўхтатган. Бунга эмлашдан кейин айрим одамларда тромб пайдо бўлгани сабаб бўлган.
Евроиттифоқдаги эмлашни координациялаган Европанинг дори-дармон воситалари агентлиги (EMA) ва ЖССТ ҳозирча одам ўлимига вакцина сабаб бўлгани исботланмаганини, шу сабаб AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни давом эттирса бўлади деб билдирган.
Қирғизистон экспертизанинг натижасини кутиб, кейин мазкур вакцинани олиб келиш бўйича сўзлашувга қарор қилган. 22 мартда Қирғизистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал экспертлар комиссиясининг AstraZeneca вакцинаси бўйича хулосасини олган.
ЖССТнинг экспертлар гуруҳи AstraZeneca вакцинасидан кейин салбий таъсирлар одамда сурункали касалликлари бўлса пайдо бўлади деб ҳисоблайди. Улар AstraZeneca билан эмлашни таклиф қилишган. Қирғизистонда эмлаш кампанияси мартнинг охирида бошланган.