COVID-19нинг янги 1 364 ҳолати қайд этилди, 11 киши вафот этди

234

Республика штаб 17-июлда ўлкада коронавируснинг 1 364 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 38  нафар тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 778 (15 ходим);
  • Чуй вилоятида — 205 (тўрт медик);
  • Баткен вилоятида — 116 (тўққиз ходим);
  • Жалолобод вилоятида — 85 (етти ходим);
  • Иссиқкўлда  — 51;
  • Ўш вилоятида — 48 (икки ходим);
  • Ўш шаҳрида — 33;
  • Норин вилоятида — 24 (бир ходим);
  • Талас вилоятида — 24.

Шунингдек ўтган суткада 1 135 бемор соғайиб, 11 киши вафот этди — уларнинг олтиси Бишкек шаҳрида, учтаси Баткен, Норин ва Жалолобод вилоятларида биттадан.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 147 минг 656га етди. Касалликдан 124 минг 58 бемор соғайиб, 1 315 киши вафот этди.

Бугунги кунда 4 763 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 200 кишининг аҳволи ўта оғир. Бундан ташқари, 15 469 киши уй шароитида даволанмоқда.