Коронавирусдан 10 киши вафот этиб, 1 398 янги ҳолат қайд этилди

229

Республика штаби 14 июлда ўлкада коронавируснинг 1 398 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида 56 тиббиёт ходими бор.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 773 (29 ходим);
  • Чуй вилоятида — 177 (беш ходим);
  • Баткен вилоятида — 119 (11 ходим);
  • Жалолобод вилоятида — 111 (беш ходим);
  • Ўш вилоятида — 73 (икки ходим);
  • Ўш шаҳрида — 67 (уч ходим);
  • Иссиқкўлда — 52 (бир ходим);
  • Норин вилоятида — 15;
  • Талас вилоятида — 11.

Ўтган суткада 1 037 бемор соғайиб, 10 киши вафот этди — уларнинг бештаси Бишкек шаҳрида, Чуй ва Жалолобод вилоятларида иккитадан, бири Ўш вилоятида.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 143 668 етди. Касалликдан 120 731 бемор соғайиб, 2 133 киши вафот этган.

Бугунги кунда 4 675 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасида 228 кишининг аҳволи ўта оғир. Бундан ташқари, 14 952 киши уй шароитида даволанмоқда.