Ички ишлар вазирлиги 11 июлдаги Бишкек, Ўш ва Тоқмоқ шаҳар кенгашларига қайта сайловда қонун бузишлар бўйича умумий 67 маълумот тушганини билдирди. Уларнинг 37си Бишкекда, 12си Ўшда ва 18и Тоқмоқда.
Ҳозирда милиция 16 маълумотни текширмоқда. «Овоз сотиб олиш» бўйича уч, «Майда бебошлик» бўйича икки факт устидан судгача текширув иши бошланганини билдиришди.
Қоидабузарликлар бўйича яна олти маълумот уч шаҳар ҳудудий комиссияларига юборилди. Қолган қонун бузарликлар бўйича маълумотлар аниқланмагани сабаб улар номенклатура ишига чиқарилди.
Сайлов давомида кузатувчи бўлган «Умумий иш» жамоат фонди 11 июлда тушгача Ўш ва Бишкекда бўлаётган қайта сайловда 22 қонун бузишларни аниқлашган. Тоқмоқ шаҳрида тушгача қонун бузарлик бўлмаганини билдиришган.
«Умумий иш» жамоат фонди бунгача шаҳар кенгашларига қайта сайловда ташвиқот ишлари давомида 83 қонун бузиш фактларини аниқлаган.
11 июлда Ўш, Бишкек ва Тоқмоқ шаҳарларида шаҳар кенгашига депутатлар қайта сайланди. Аввалги сайлов кўплаган қонунбузарликлар сабаб бекор қилинган.
Уч шаҳар кенгашига сайловда 26 партиядан 2 204 номзод қатнашди. Пойтахтда 18 партиядан олтиси, Ўш шаҳрида саккиз партиядан тўрттаси, Тоқмоқда эса олти партиянинг ичидан бештаси сайлов бўсағасидан ўтган.
Муаллиф: Найзабек Мукамбетов