Вазирлар кабинетининг матбуот хизмати Боом қапчиғайида бир нечта автобус тўқнашган йўл ҳалокати сабабларини аниқлаш министрлар кабинетининг назоратида эканини билдирди.
Шунингдек, вазирлар кабинети бошчисининг ўринбосари Жилдиз Бакашова давлат органларига йўл ҳалокати сабабларини аниқлаб, айбдорларни топишни топширди.
11 июлда Бишкек — Торугарт йўлидаги Боом қапчиғайида Иссиқкўлдаги лагердан ёш болаларни олиб келаётган беш автобуснинг учтаси йўл ҳалокатига учраган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан воқеа натижасида олти одам Кемин шифохонасига етказилганини билдиришди. Жабрланганларнинг бири 1993 йили туғилган, қолганлари вояга етмаган ўсмирлар.
Ёш болаларни олиб келаётган автобусларни йўл нозирлари кузатиб кетаётган бўлган. ИИВнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг матбуот котиби Тилек Исаев «Клооп»га билдиришича, автобуснинг олдида кетаётган «Хонда Одиссей»нинг ҳайдовчиси йўл ҳалокатига учраб, йўлда туриб қолган.
«Хонда Одиссей»ни кўрган нозирлар тўхтаган, уларнинг ортида келаётган икки автобус ҳам тўхташга улгурган. Бироқ учинчи автобус тўхташга улгурмай, олдиндаги автобусларни ва икки енгил машинани бориб сузган.